Россиянинг Омск шаҳрида газ портлаши туфайли икки қаватли турар-жойнинг бостирмаси қулаб тушиб, бир киши ҳалок бўлди ва олти киши яраланди. Бу ҳақда маҳаллий соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига таяниб, «Эхо Москви» хабар бермоқда.
Уйдан қирққа яқин фуқаро эвакуация қилинган. Бошқа ҳалок бўлганлар ёки жароҳатланганлар тўғрисида ҳозирча маълумот йўқ. Ҳодиса жойида қутқарувчилар ва шифокорлар ишламоқда.
Изоҳ (0)