Агар Россиядаги энг бой киши — Алишер Усмоновнинг давлати қашшоқлик ёқасида яшаётган россияликлар ўртасида тақсимланса, уларнинг ҳар бирига минг доллардан кўпроқ тегади. Бундай ҳисоб-китобларни Bloomberg нашри ўзининг «Робин Гуд индекси» учун амалга оширди, дея хабар бермоқда Meduza.
Bloomberg бундай операцияни бошқа 42 та давлат учун ҳам бажариб чиқди. Маълум бўлишича, ўз миллиардеридан энг кўп маблағга Кипр (46 минг доллардан) ва Швециядаги (33 минг доллардан) қашшоқлар эга бўлиши мумкин. Бу шу билан изоҳланадики, Кипр ва Швецияда камбағаллар сони кам, миллиардерлар эса, аксинча, каттароқ давлатга эга.
Изоҳ (0)