Россиянинг «ВимпелКом» компаниясидагилар ўз ходимларининг мижозлар пулларини ўғирлашга уринишга алоқадор эканлигини тан олди, дея хабар бермоқда «РБК» оператор-компания вакилига таяниб.
Аввалроқ, 21 сентябрь куни Mindshare Russia агентлиги рақамли технологиялар директори ва Tinkoff Digital собиқ бош директори Анна Знаменская Facebook’даги аккаунтида «Билайн» оператори тизимида фаолият олиб борувчи потенциал «жиноий гуруҳ» ҳақида ёзган эди. Знаменская сўзларига кўра, сўнгги ой ичида унинг «Билайн» сим-картасини тўрт марта номаълум шахсларга бериб юборишган.
Ушбу фирибгарликлар натижасида Знаменскаянинг почта манзиллари ва «Яндекс. Деньги» ҳамёнига хакерлик ҳужуми уюштирилган.
Oперaтор компанияда ўтказилган текширувлар натижаларига кўра, Омскда ҳақиқатан ҳам, уларнинг собиқ ходими бошчилигидаги «жиноятчилар гуруҳи» фаолият олиб боргани аниқланди: улар собиқ ҳамкасблари ишончидан фойдаланган ҳолда, сим-картанинг навбатдаги дубликатини қўлга киритган.
«ВимпелКом» вакили қайд этишича, улар ушбу кишиларга нисбатан жиноят иши қўзғаш учун ҳуқуқни ҳимоя қилиш органларига ариза берган.
Изоҳ (0)