Банкир Сергей Пугачёв Россияга нисбатан 10 миллиард долларлик даъво қўзғади, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
Reuters ўз манбаларига таяниб ёзишича, даъво Гаагадаги судга берилган. Шикоят тафсилотлари Парижда 22 сентябрда ошкор этилади.
Россия ҳукуматидагилар бу маълумотга изоҳ бермади.
Нашр эслатишича, Пугачёвнинг Россияга нисбатан ҳақ талаб қилиши мумкинлиги ҳақида июлда хабарлар пайдо бўлган эди. Ўшанда собиқ сенатор ва банкир Россия ҳукуматини жами қиймати 15 миллиард долларга тенг тўртта активни мажбурий тарзда тортиб олишда айблаган эди.
Изоҳ (0)