Россияни қрим-татарларнинг ҳуқуқларини бузишда айблаш ҳеч қандай асосга эга эмас ва вазиятнинг ҳаққоний ҳолатини акс эттирмайди. Бу ҳақда, Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг баёнотига асосланиб, «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Россия делегацияси БМТ Бош Ассамблеясида бу каби айбловларни тинглашга тайёрми ва Украина делегациясининг бошқа ҳамлаларини прогноз қилиш мумкинми, қабилидаги саволларга Песков шундай жавоб берди: «Бошқа давлат раҳбарларининг чиқишларини прогноз қилиш — бизнинг ишимиз эмас».
Аввалроқ Украина президенти Пётр Порошенко БМТ Бош Ассамблеясида «қрим-татарларнинг ҳуқуқлари, қрим-татар халқи вакилларининг сиқиб чиқарилиши масаласи»ни кўтариш ниятида эканлигини маълум қилганди.
Пётр Порошенко 29 сентябрь куни БМТ Бош Ассамблеясида нутқ билан чиқиш қилади.
Изоҳ (0)