«Пранкер Вован» тахаллуси билан танилган Владимир Краснов Россиянинг «Биринчи канал»ида янги лойиҳа устида ишламоқда, деб ёзади «Сегодня.ua». У ўзининг телефон орқали ҳазиллашишдан иборат рукнини олиб боради.
Бундай рукн нафақат кўнгилочар дастурлардан, балки ижтимоий-сиёсий кўрсатувлардан ҳам ўрин олади.
Нашр эслатишича, 16 сентябрь куни Краснов ҳамкасбларидан бири билан Элтон Жонни чув туширгани ва у билан телефон орқали Путин номидан гаплашганини эътироф этган эди.
Маълумот учун, пранкер — телефон орқали одамларни ҳазил юзасидан чув туширадиган киши.
Изоҳ (0)