Бирлашган Миллатлар Ташкилоти 21 сентябрда Халқаро тинчлик кунини нишонлади. Бунинг арафасида ташкилот бош котиби Пан Ги Мун барча жанговар ҳаракатлар иштирокчиларини шу куни қарама-қаршиликни тўхтатишга чақирди. Бу ҳақда «Корреспондент. нет» хабар бермоқда.
«Бу йил Халқаро тинчлик куни дунёда барқарорликка раҳна солаётган можаролар, қонли хуружлар амалга оширилаётган пайтда нишонланмоқда, — дейилади бош котиб баёнотида. — Аммо биз тушкунликка берилмай, умумий масъулиятни зиммага олишимиз ва шафқатсизлик, зўравонликка чек қўйишни талаб этишимиз зарур».
Эслатиб ўтамиз, Халқаро тинчлик куни БМТ томонидан 1981 йилда таъсис этилган.
Изоҳ (0)