АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод бўлишдан воз кечган Висконсин штати губернатори Скотт Уокер бошқа даъвогарларни ҳам ундан ўрнак олишга чақирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Медисон шаҳридаги чиқиши давомида Уокер бу ташаббусини республикачилар орасида етакчилик қилаётган Дональд Трампга рақобат қилувчилар сонини камайтириш билан изоҳлаган.
Айрим таҳлилчилар Уокер аслида кампанияни ўтказиш учун етарли маблағ тўплолмагани учун сайловолди жараёнидан чиққанини таъкидламоқда.
Изоҳ (0)