Британиялик таниқли ёзувчи Жеки Коллинз 78 ёшида Лос-Анжелес шаҳрида кўкрак саратонидан вафот этди. Бу ҳақда «Эхо Москви» хабар бермоқда.
Актриса Жоан Коллинзнинг синглиси бўлмиш Жеки биринчи галда Голливуд ҳаётига оид ишқий романлари билан танилган эди. Унинг ўттизга яқин китоблари чоп этилган, улар орасида энг оммалашгани — «Голливуд хонимлари» 15 миллиондан зиёд нусхада тарқалган. 2013 йилда Елизавета II Коллинзга Британия империяси орденини топширганди.
Адибанинг оила аъзолари марҳума учун гул харид қилмай, бунинг ўрнига саратон билан кураш марказларига хайрия қилишга чақирди.
Изоҳ (0)