Jaguar Land Rover Франкфуртда ўтаётган халқаро автосалонда (IAA-2015) Жеймс Бонд ҳақидаги янги кинолента — «007: Спектр» учун махсус тайёрлаган Range Rover Sport SVR, Land Rover Defender ва Jaguar C-X75 автомобилларини намойиш этди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Jaguar C-X75 машинасида тунги Рим кўчаларидаги қувишма фильмдаги энг ёрқин лаҳзалардан бўлади, Land Rover Defender ва Range Rover Sport SVR Австрияда тасвирга туширилган қисмларда гавдаланади.
Жеймс Бонд анъанага кўра Aston Martin DB10 автомобилини бошқаради, унинг рақиби эса Jaguar’да ҳаракатланади.
Автомобильлар тақдимотида янги фильмда суратга тушган Дэвид Батиста ва Наоми Харрис иштирок этди.
Изоҳ (0)