Ўзбекистон халқ артисти Клара Жалилованинг ўғли Фурқат Аҳмедов Facebook фойдаланувчиларига мурожаат қилиб, онаси ҳақида ишланаётган ҳужжатли фильм учун материал йиғишда ёрдам сўради.
«Ушбу ажойиб инсон ҳаётининг кўплаб лаҳзалари сизнинг қалбларингиз билан бирга, тўй ва юбилей суратларингиз, видеоматериалларингизда муҳрланиб қолган бўлишига шубҳам йўқ», — деб ёзади у бундай материаллар актрисанинг ҳаётини тўлиқроқ тасвирлаб бериш учун зарур эканлигини қўшимча қилар экан.
Фурқат Аҳмедов ҳар қандай материаллар — фотосуратлар, мақолалар, нашрларга ҳаволалар ва бошқалар у учун аҳамиятли бўлишини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)