«Сўғдиёна» Миллий асбоблар давлат камера оркестри (Ўзбекистон)нинг дирижор Фабьен Тээриксен (Франция) бошқарувидаги концерти 3 октябрь куни 18:30 да Ўзбекистон Давлат консерваториясининг катта залида бўлиб ўтади, дея хабар бермоқда «Газета.uz» Франция элчихонасига таяниб.
Концерт дастуридан, асосан, франциялик классиклар (Рамо, Бизе, Массне, Равеля, Сен-Санса)нинг асарлари ўрин олган, улар миллий асбоблар оркестри учун махсус қайта ишланган.
Фабьен Тээриксен Франция оркестрларини бошқарган, шунингдек, хориждаги кўплаб мусиқий лойиҳаларда қатнашган.
Концертга кириш бепул. Чипталарни Франция элчихонасидан олиш мумкин. Манзил: Истиқбол кўчаси, 25. Телефонлар: (+99871) 233-53-82, 233-53-84. Электрон почта манзили: culturefranceouzbekistan@gmail.com.
Изоҳ (0)