АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларига қарашли машғулот самолёти 19 сентябрь, шанба куни Нью-Мексико штатида қулади. Бу ҳақда «Gazeta.kz» хабар бермоқда.
Самолёт бортида икки киши — ҳарбий инструктор ва унинг ўқувчиси бўлган. Ҳалокатдан олдин улар катапульта ёрдамида қутулиб қолган.
Қулаш сабаблари ҳозирча маълум эмас. АҚШ федераль авиация бошқармаси ҳодиса тафсилотларини ўрганишни бошлади.
Изоҳ (0)