Чилида 5,4 магнитудали зилзила рўй берди. Ерости силкинишлари 20 сентябрь, якшанба куни тонгда 34,3 километр чуқурликда сезилган, дея маълум қилди АҚШ Геология хизмати. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Зилзила маркази Овале шаҳридан 36 километр жануби-ғарбда жойлашгани билдирилмоқда. Якшанбага ўтар кечаси Чили соҳилларида магнитудаси 4,7 дан ошмаган яна бир неча ерости силкинишлари ҳам кузатилган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафтада Чилида 8,3 магнитудали кучли зилзила содир бўлган, бунинг оқибатида 13 киши ҳалок бўлиб, яна олти киши дом-дараксиз йўқолгани хабар берилган эди. Мамлакат расмийлари цунами хавфи туфайли 1 миллиондан зиёд кишини эвакуация қилишга мажбур бўлган.
Изоҳ (0)