19 сентябрь, шанба куни тунда Ҳиндистон жануби-шарқидаги Орисса штатида рўй берган автоҳалокатда каббади миллий ўйини жамоасининг тўққиз аъзоси ҳалок бўлди, яна беш киши жароҳат олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Мураббий бошчилигидаги тўлиқ таркиб билан ўйиндан қайтаётган жамоа Сандергарх округининг Бараи туманидаги трассанинг мураккаб қисмида автоҳалокатга учради. Етти нафар спортчи ҳодиса жойида ҳаётдан кўз юмди, икки нафари эса касалхонада оламдан ўтган. Қолган беш нафар спортчининг ҳаёти учун шифокорлар курашмоқда.
Кабадди – Ҳиндистонда асос солинган, кураш ва қувлашмачоқни ўз ичига олувчи камида тўрт минг йиллик тарихга эга ўйин. 1990 йилда каббади Пекинда ўтган Осиё ўйинлари дастурига киритилган. 2004 йилдан бошлаб эса жаҳон чемпионатлари ўтказиб келинмоқда. Шу пайтга қадар бўлиб ўтган тўртта дунё биринчилигида ҳам Ҳиндистон ғолиб чиққан.
Изоҳ (0)