Доғистон туманларидан бирида жангарилар қўлида ҳалок бўлгани тахмин қилинаётган беш нафар овчининг жасади топилди. Бу ҳақда республика ҳуқуқ-тартибот идораларидаги манбага таяниб, «TASS» хабар бермоқда.
«18 сентябрь, жума куни Сулаймон Сталский туманидаги Хтун қишлоғи атрофида овга чиққан беш киши йўқолгани ҳақида хабар келди, — дея маълум қилган агентлик суҳбатдоши. — Шу куннинг ўзида кечки пайт улардан уч нафарининг жасади топилди. Эркакларнинг қўллари боғланган ва чаккасидан отиб ўлдирилганди. Бу ердан унча узоқ бўлмаган ҳудудда боши ва кўкрагидан ўқ еган яна икки овчининг жасади топилди».
Мазкур фожиа рўй берган жойдан 100 метр нарида жангариларнинг ёзги қароргоҳи аниқланган.
Изоҳ (0)