Татаристон президенти этиб сайланган Рустам Минниханов расман вазифасини бажаришга киришди ва республиканинг давлат тиллари — рус ҳамда татар тилларида қасамёд келтирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Татаристон президентлигига сайловлар 13 сентябрь, якшанба куни бўлиб ўтди. 2010 йилдан бери республикани бошқариб келаётган Минниханов ўзидан ташқари яна уч номзод иштирок этган сайловларда 94,4 % овоз олди.
Республика парламентининг яқин орада бўлиб ўтадиган йиғилишида Татаристоннинг янги ҳукумати таркибини шакллантириш масаласи кўриб чиқилади.
Изоҳ (0)