Туркия маданият ва саёҳат вазири Эртугрул Гунай ўн йил олдин изсиз йўқолган қадимий ёдгорлик топилганини маълум қилди, деб ёзади Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати.
Изник шаҳри кулолларининг қўл меҳнати маҳсули бўлган ушбу махсус ойна 2001 йилгача Бурса шаҳридаги «Синан пошо» жомеъсига ўрнатилган эди.
Сўнг номаълум шахслар томонидан Буюк Британияга олиб кетилган. Мутахассислар томонидан юқори баҳо берилган ушбу асар ўз ватанига қайтарилди.
У сўнгги йилларда дунё саёҳатчилари орасида шуҳрат қозонган. Минг йиллик тарихга эга ушбу обида ҳаво рангли 34 та ойна бўлакларидан иборат.
Нақш безаги туширилган бўлакларга ҳаттотлик санъати билан Қуръони каримнинг бир ояти ёзилган.
Изоҳ (0)