Венгрия яна тўртта минтақада фавқулодда ҳолат тартибини жорий этди ва бундай ҳудудлар сони жами олтитага етди. Бу ҳақда мамлакат ҳукумати матбуот котиби Золтан Ковач маълум қилди, дея хабар бермоқда «Европейская правда».
Олдинроқ Венгрия Хорватия билан чегарада муҳожирлар оқимини тўхтатиш мақсадида девор ўрнатишга киришган, шунингдек, юзлаб ҳарбийлар ва полициячиларни чегарага жўнатганди. 16 сентябрь, чоршанба куни Руминия билан чегарада ҳам 70 километрга чўзилган девор қурилишига тайёргарлик бошланди.
Венгрияда мамлакатга муҳожирлар келишини қийинлаштирувчи ва уларни қўлга олишга имкон берувчи миграцияга оид янги қонунчилик ҳам кучга кирди.
Изоҳ (0)