Буркино-Фасодаги ҳарбий исёнчилар аввалроқ улар томонидан ҳибсга олинган мамлакатнинг муваққат президенти Мишель Кафандо ва ҳукумат вазирларини озод қилишга рози бўлди. Бу ҳақда исёнчилар томонидан Буркино-Фасо телевидениеси орқали ўқиб эшиттирилган баёнотга асосланиб, «ТАСС» хабар бермоқда.
БМТ бош котибининг Ғарбий Африка бўйича махсус вакили Муҳаммад ибн Шамбас 17 сентябрь куни исёнчилар раҳбари генерал Жильбер Дьендре билан учрашиб, мамлакатда конституциявий тартибни зудлик билан қайта тиклашни, шунингдек, Кафандони озод этишни талаб қилганди. Мазкур фикрлар кескин оҳангда БМТ бош котиби Пан Ги Мун номидан етказилган.
18 сентябрь куни Африка Иттифоқи Буркино-Фасодаги янги ҳокимиятни тан олмаслигини, муваққат ҳукумат етакчиларининг ҳарбийлар томонидан ҳибсга олинишини эса террорчилик ҳаракати деб баҳолашини маълум қилганди.
АҚШ эса ҳарбий исён сабаб Буркина-Фасога кўрсатилаётган иқтисодиёт ёрдамни вақтинча тўхтатиш масаласини кўриб чиқиши мумкинлигини билдирган бўлса, Европа Иттифоқи Буркина-Фасо президентининг озод этилиши ва мамлакатда конституциявий тартибни қайта тиклашни талаб қилганди.
Изоҳ (0)