Қирғизистоннинг Тошкўмир шаҳрида олти ёшдаги икки бола парламент сайловларида қатнашаётган маҳаллий партия баннери манзарасида селфига тушишга уриниб, ерга қулади. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, болалардан бири ҳодиса жойида ҳалок бўлган, иккинчиси омон қолган, бироқ маҳаллий касалхонада оғир аҳволда ётибди.
«Кўплаб оғир жароҳатлар олгани муносабати билан, шифокорлар боланинг қўлини кесиб ташлашга мажбур бўлди», — дейди ФВВ вакили.
Изоҳ (0)