Россия президенти Владимир Путин Сочида Россия ва Беларусь минтақалари анжумани доирасида Беларусь президенти Александр Лукашенко билан учрашди. Бу ҳақда «РБК» маълум қилди.
«Бу ҳар қандай мамлакат ҳаётида ўта масъулиятли палла», — дея таъкидлаган Путин 11 октябрга белгиланган Беларусь президентлигига сайловлар юқори даражада ўтказилишига ишонч билдирди. Шунингдек, Александр Лукашенкога бу борада омад тилади.
Изоҳ (0)