16 сентябрь, чоршанба куни Жанубий Судандаги Мариди шаҳрида бензин ташувчи машина портлаши оқибатида қурбон бўлганлар сони 170 кишига етди. Маҳаллий маъмурият вакилларининг таъкидлашича, «портлаш сабаблари ҳозиргача аниқланмаган». Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Касалхоналарга ётқизилганлар сони ниҳоятда кўплиги сабабли расмийлар халқаро Қизил хоч қўмитаси ва БМТ ваколатхонаси вакилларига ёрдам сўраб мурожаат қилган. Мамлакатда оғир куйиш жароҳатини олганларни даволаш учун керакли тиббий жиҳозларнинг йўқлиги, оғриқсизлантирувчи дори-дармонлар етишмаслиги вазиятни янада чигаллаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ ушбу ҳодисада 100 дан зиёд киши ҳалок бўлгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)