Пхеньян сунъий йўлдошларни учириш ниятида эканлигини тасдиқлади, деб хабар беради «ТАСС». ЦТАК ахборот агентлиги тарқатган хабарларда космик фазони тадқиқ этиш «КХДРнинг суверен ҳуқуқи ҳисобланиши» таъкидланди.
«Душман кучларининг космик фазони тадқиқ этиш юзасидан миллий дастурни амалга оширишни бузиш учун қатъий уринишларига нисбатан КХДР кескин чоралар билан жавоб беради», — деб таъкидлайди агентлик.
Эслатиб ўтамиз, КХДР ер юзасини кузатиш учун мўлжалланган сунъий йўлдошини ишлаб чиқишни деярли якунлаганлиги ва уни коинотга учирмоқчи эканлигини маълум қилган эди.
Изоҳ (0)