Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органининг маълум қилишича, икки нафар Германия фуқароси Москва Кремли ҳудудида учувчисиз учар қурилмани ишга туширганлиги учун қўлга олинди, деб хабар беради «Вести.ru».
17 сентябрь оқшомида икки нафар германиялик ўзларининг блогида Кремль кўриниши тасвирга туширилган видеони жойлаштириш учун Кремлнинг Водовзводная минораси яқинида квадрокоптерни ҳавога учирган.
Қўлга олинганлардан бирига нисбатан «ҳаво ҳудудидан фойдаланиш қоидаларини бузиш» моддаси бўйича маъмурий ҳуқуқбузарлик ҳақида баённома тузилди.
Изоҳ (0)