Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ҳисоб бўйича тўртинчи марта эварали бўлди. Бу ҳақда «Zakon.kz» хабар бермоқда.
Президентнинг катта невараси, Остона шаҳар ҳокимининг ўринбосари, 30 ёшли Нурали Алиев оиласида тўртинчи фарзанд — ўғил туғилди. Нурали Алиев ҳозирда Қозоғистон адлия вазири бўлиб ишлаётган Берик Имашевнинг қизи Аидага уйланган, бу оила энди икки ўғил ва икки қизли бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Нурсултон Назарбоевнинг уч қизи, саккиз невараси (уч ўғил ва беш қиз) бўлиб, 17 сентябрь, пайшанба куни тўртинчи эвараси дунёга келди.
Изоҳ (0)