АҚШнинг Юта штати жанубида содир бўлган сув тошқини қурбонлари сони 18 кишига етди. Икки киши — бир сайёҳ ҳамда олти яшар боланинг тақдири номаълум, дея хабар бермоқда «Newsru.com».
Ҳукумат маълумотларига кўра, «Зайон» миллий боғида олти нафар сайёҳ чўкиб кетган, яна бир киши қидирилмоқда. Қидирув операциясига 60 дан зиёд киши жалб қилинган.
«Зайон»дан 30 км шимолда жойлашган Хилдейл шаҳрида сув тошқинидан 12 киши — аёллар ва болалар ҳалок бўлган, улардан энг кичиги тўрт ёшда бўлган. Уч нафар бола қутқариб олинган, яна бири қидирилмоқда.
Изоҳ (0)