Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо мамлакатлар иқтисодиёт ва савдо вазирлари келаси беш йилга мўлжалланган юзга яқин лойиҳани тасдиқлади, дея хабар бермоқда Asia-Plus ташкилот расмий сайтига таяниб. Маъқулланган лойиҳаларнинг жами қиймати 100 миллиард долларга баҳоланмоқда.
16 сентябрь куни Хитойнинг Сиан шаҳрида бўлиб ўтган вазирлар йиғилишида кооперацияни 2017—2021 йилларда ўнта соҳа бўйича ривожлантириш борасидаги тадбирлар дастури тасдиқланган.
Унга кўра, савдони эркинлаштириш бўйича ишчи гуруҳи тузилади, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш учун платформа яратилади, электрон бизнес соҳасида кооперация тузилади ва инвестициявий ҳамкорлик чуқурлаштирилади.
Изоҳ (0)