АҚШ Буркина-Фасо президент гвардиясини мамлакатнинг вақтинчалик ҳукуматини озод қилишга чақиради. Давлат департаменти вакили Жон Кирби шундай баёнот берди, дея хабар қилади «Коммерсант.ru».
«Биз президент Кафандо, бош вазир Зиду ва бошқа ушлаб турилган расмий шахсларни озод қилишга чақирамиз, — дея таъкидлаган Кирби. — АҚШ ҳокимиятни қонунга зид усуллар билан эгаллаш ёки ички сиёсий ихтилофларни куч ёрдамида ҳал этишга қаратилган ҳар қандай ҳаракатларни қоралайди».
Эслатиб ўтамиз, президент гвардияси 16 сентябрь, чоршанба куни Буркина-Фасо вазирлар маҳкамаси йиғилишини тўхтатиб, президент, бош вазир ҳамда вазирларни қўлга олган.
Изоҳ (0)