Техас штатининг (АҚШ) Ирвинг шаҳрида жойлашган мактабнинг 9-синф ўқувчиси, 14 ёшли Аҳмад Муҳаммад ўқитувчиларининг шикоятидан сўнг гўёки қўлбола бомба тайёрлагани учун полиция бўлимига олиб кетилди. Аҳмаднинг айтишича, у бор-йўғи турли буюмларни ясашни яхши кўради ва ўзи тайёрлаган қўлбола соатни ўқитувчиларига кўрсатиш учун мактабига келтирган. Бу ҳақда «Tjournal.ru» хабар бермоқда.
Мусодара этилган «бомба» ўқувчига қайтариб берилмаган. Полиция ясалган буюм хавфсиз эканлигини тан олган бўлса-да, унинг атиги соат эканлигига шубҳа билан қаради. Аҳмад уч кунга машғулотлардан четлатилди. Полиция ҳозир ҳам мазкур ҳодисани ўрганиш билан овора.
Бу воқеа Америкада ҳеч кимни бефарқ қолдирмади: АҚШ президенти Барак Обама Аҳмадни «қойилмақом соат» ясагани учун мақтаб, уни Оқ уйга олиб келишини сўраган бўлса, Facebook раҳбари Марк Цукерберг «Яратишга бўлган иштиёқ ва буни амалга ошириш қобилияти таҳсинга сазовор, асло қамоққа олишга эмас. Аҳмад, агар Facebook офисига келишни истасанг, сени мамнуният билан қарши олардим», дея ўқувчини қўллаб-қувватлаган.
Изоҳ (0)