BinLaden Group қурилиш компаниясининг қурилиш крани Маккадаги масжидга қулаганидан сўнг, Саудия Арабистони корхонага мамлакатда ўз фаолиятини давом эттиришини тақиқлаб қўйди, дея хабар бермоқда «Корреспондент.net».
BinLaden Group’дагилар қурилиш крани ишончли маҳкамлангани, ҳодиса «Худонинг иши» бўлганини таъкидламоқда.
Маҳаллий ОАВлар хабарига кўра, Саудия Арабистони Қироллик суди 15 сентябрда компанияга тергов давом этиб турган пайтда янги шартномалар имзолашни ман қилди.
Суд, шунингдек, 1 миллион Саудия риали (тахминан 270 минг доллар) миқдорида товон пули тўлашга ҳукм қилди.
Аввалроқ хабар берилганидек, Маккадаги Ал Ҳарам масжидига қулаб тушган кран Saudi BinLaden Group немис қурилиш компаниясига тегишли бўлиб, ушбу компаниянинг эгаси Усама бин Ладеннинг оиласи ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, 11 сентябрь куни Маккадаги Ал Ҳарам масжидига минорали кран қулаб тушган эди. Бу пайтда у ерда юзлаб зиёратчилар бўлган.
Изоҳ (0)