Қозоғистоннинг Олмаота шаҳар прокуратураси томонидан вилоят касалхонаси ҳамшираси томонидан янги туғилган чақалоқни 3 минг долларга сотиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Kazakhstan Today хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, Олмаота вилоят кўп тармоқли клиник шифохонаси туғуруқ бўлими ҳамшираси янги туғилган чақалоқни 3 минг долларга сотишга уринган вақти қўлга тушган.
«Аниқланишича, чақалоқнинг онаси Ўзбекистон фуқароси бўлиб, ҳозирги вақтда бола ўз онасига қайтариб берилган», — дейилади Олмаота прокуратураси хабарида.
Kazakhstan Today’нинг Олмаота ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига асосланиб хабар беришича, касалхона шифокорлари ёлғиз ёки кам таъминланган оналарни алдаш йўли билан, 2013 йилдан бери камида 13 нафар чақалоқни боласи йўқ оилаларга сотиб юборган.
Изоҳ (0)