Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров терроризм ва экстремизм мафкурасига қарши кураш масалалари бўйича йиғилишда Сурияда Россия ва МДҲ мамлакатларидан келган жангариларни тайёрлашга қарши кураш режаси белгиланганини айтди, дея хабар бермоқда «Коммерсант».
«Мен Шимолий Кавказ минтақасидаги ҳамкасбларим, шунингдек, Федерал хавфсизлик хизмати ва бошқа махсус хизматлар билан ҳамкорликда профилактика ишларини фаол равишда олиб боришни топширдим. Биз муайян хатти-ҳаракатлар режасини туздик», — деб ёзди Қодиров «ВКонтакте» ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Изоҳ (0)