Манчестердаги Strangeways қамоқхонаси маҳбуси Стюарт Хорнерни уч кундан бери томдан тушишга кўндириб бўлмаяпти. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Ўз амакисини ўлдиргани учун 27 йилга озодликдан маҳрум этилган Хорнер қамоқхона шароитларидан норози эканлигини, шунингдек, томда 40 кечаю 40 кундуз яшаб, шу йўл билан рекорд ўрнатиш ҳамда «қамоқхона тарихини ўзгартириш» ниятида эканлигини мунтазам равишда бақириб таъкидламоқда.
Хорнерни пастга туширишга кўндириб бўлмаяпти, у қиролича Виктория замонида қурилган қамоқхонанинг томлари бўйлаб югуриб, деразаларни уриб, синдирмоқда.
Жазони ўташ муассасаси матбуот хизматидан маълум қилишларича, қамоқхонага олиб борувчи барча йўллар тўсилган ва маҳбус қочиб кета олмайди, қотилни кўнгилли равишда муассаса ичига қайтишга кўндириш бўйича музокаралар давом этмоқда.
Изоҳ (0)