«Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду ЕЧЛ 2015/2016 йилги мавсумини хет-трик билан бошлади, деб хабар беради «Arena.uz».
Шу тариқа, 30 ёшли португалиялик Европанинг энг нуфузли турниридаги голлари сонини 80 тага етказиб, Чемпионлар Лигаси тўпурарлари рўйхатида яққол пешқадамга айланиб олди.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» етакчиси Лионель Месси ЕЧЛда 77 та тўп киритган. Бугун, 16 сентябрь куни «кўк-анорранглилар» гуруҳ босқичининг 1-турида «Рома» билан баҳс олиб боради.
Изоҳ (0)