Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида теннис бўйича «Фьючерс» туркумига кирувчи, соврин жамғармаси 10 минг АҚШ долларидан иборат турнирнинг асосий тўр баҳслари бошланди, деб хабар беради «Оламспорт».
Ушбу мусобақада ўзбекистонлик Шониғмат Шофайзиев ҳам иштирок этаётган эди.
Афсуски, ўзбекистонлик теннисчи илк даврадаёқ мағлубият аламини тотиб кўрди. Мезбон теннисчи Моин Муҳаммадига қарши кортга чиққан Шофайзиев рақибига 4:6, 5:7 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Эронлик теннисчи имтиёзли йўлланма асосида асосий тўрга қўйилгани ҳам диққатга сазовор.
Изоҳ (0)