Россиянинг Ханти-Мансийск шаҳрида шахмат бўйича 20 ёшгача бўлган ақл идрок соҳиблари ўртасидаги жаҳон чемпионати ўз якунига етди. Жаҳон чемпионатининг ўғил болалар ўртасидаги мусобақасида Ўзбекистон шарафини Шамсиддин Воҳидов ҳимоя қилди, деб хабар беради «Оламспорт».
Ўзбекистонлик шахматчи 15 сентябрь куни ўтказилган сўнгги 13-тур учрашувида ҳам дуранг қайд этди. Оқ доналарда ҳаракат қилган Шамсиддин швейцариялик Ноэл Студер билан ҳисоб-китоб қилди ва якунда очколарни бўлишиб олди.
Шу тариқа, Шамсиддин Воҳидов 13 имкониятдан 6 очко жамғариб, жаҳон чемпионатини қўшимча кўрсаткичларга кўра 41-ўринда якунлади. Турнир жадвалида сўнгги тургача пешқадамлик қилиб келган польшалик гроссмейстер Ян-Крзижтоф Дуда 13-турда дуранг ўйнади.
Бундан унумли фойдаланган россиялик гроссмейстер Михаил Антипов италиялик рақибини мағлуб этиб, 10 очко билан жаҳон чемпионига айланди. Кучли учликка германиялик гроссмейстер Маттиас Блубаум якун ясаб берди.
Изоҳ (0)