Аралаш услубдаги кураш бўйича америкалик спортчи Жефф Монсон енгиллаштирилган схема бўйича Россия фуқаролигини олишдан умидвор, дея хабар бермоқда «ТАСС» Давлат думаси депутати Игорь Лебедевга таяниб.
«Биз Россия президенти ва спорт вазирлигига хат жўнатдик. Ҳали икки кун ўтгани учун, ҳозирча жавоб йўқ. Биз президент маъмурияти вакиллари билан учрашдик, улар бу масалани қўллаб-қувватламоқда. Монсон фуқароликни содда схема бўйича олади, деб ўйлайман», — деди Россия либерал-демократик партияси вакили Лебедев.
Нашр эслатишича, Монсон Россия фуқаролигини олиш нияти ҳақида 2014 йил кузида эълон қилган. У бир неча йилдан буён россиялик қиз билан учрашиб юрибди. Шу йилнинг июнида эса спортчи РЛДП етакчиси Владимир Жириновский билан учрашиб, ундан Россия паспортини олишда ёрдам сўраган эди.
Изоҳ (0)