Иссиқкўлдаги сайёҳлик мавсуми давомида 30 дан ортиқ одам чўкиб кетган. Бу ҳақда Иссиқкўл вилояти Ички ишлар бошқармаси матбуот хизмати маълумотига таяниб, «Knews.kg» хабар беради.
Маълумотларга қараганда, сайёҳлик мавсумида 34 киши кўлда чўкиб кетган, улардан икки нафари Қозоғистон фуқаросидир.
Бундан ташқари, чет эллик фуқароларга қарши тўққизта жиноят содир этилган, улар асосан ўзганинг мулкини ўғирлаш билан боғлиқ жиноятлардир.
Шунингдек, сайёҳлик мавсуми давомида вилоят ҳудудида 146 та йўл-транспорт ҳодисаси содир этилиб, натижада 26 киши ҳалок бўлган, 289 нафари яраланган.
Изоҳ (0)