Интернет орқали савдо-сотиқ соҳасидаги энг йирик компаниялардан бири Amazon асосчиси ва раҳбари Жеффри Безос одамлар ва юкларни Ер орбитасига етказиш билан шуғулланмоқчи, дея хабар бермоқда «ТАСС».
Бунинг учун унинг Blue Origin компанияси Флорида штатидаги Канаверал бурнида жойлашган ҳарбий ҳаво кучлари базасидан учириладиган элтувчи ракеталар қуришни йўлга қўяди.
15 сентябрь, сешанба куни ушбу базада бўлиб ўтган матбуот анжуманида тадбиркор биринчи парвозни 2020 йилда амалга ошириш режаси ҳақида сўзлаб берди.
Изоҳ (0)