Номаълум кимсалар Москва марказида Morgan Stanley Bank вице-президенти Павел Яницкийга қарашли квартирани тунаб кетди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Талончилар Малая Бронная кўчасидаги уйнинг 3-қаватида жойлашган банкирнинг квартирасига дераза орқали кириб, 30 минг доллар, қадимий соатлар, ўн жуфт тугма (запонка), аёллар тақинчоқлари ва Land Rover автомобили калитини ўғирлаган. Жами кўрилган зарар 1,2 миллион рублга баҳоланмоқда.
Яницкийнинг ўзи жиноят содир этилган пайт таътилда бўлган. Мазкур ҳодиса юзасидан жиноий иш очилди.
Маълумот учун, Morgan Stanley Bank АҚШнинг Morgan Stanley холдингининг Россиядаги ваколатхонаси ҳисобланади.
Изоҳ (0)