16 сентябрь куни Қозоғистон парламенти мажлиси депутат Дариға Назарбоеванинг депутатлик ваколатларини муддатидан олдин тўхтатиш ҳақида қарор қабул қилди, бу унинг республика ҳукуматига ўтиши билан боғлиқ. Бу ҳақда депутат Мухтор Тиникеевга таяниб, «Nur.kz» хабар бермоқда.
У Facebook’даги саҳифасида ёзишича, ҳамкасблари Дариға Назарбоевага келгуси ишларида муваффақиятлар тилаб қолган. «Дариға Назарбоева кўплаб ижтимоий лойиҳалар киритди, Қозоғистондаги муаммоли масалаларни кўтариб чиқди», — дея қайд этди Тиникеев.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев 11 сентябрь, жума куни ўз қизи Дариға Назарбоевани мамлакат бош вазири ўринбосари этиб тайинлаш ҳақидаги ҳужжатни имзолаган эди.
Изоҳ (0)