Непалда полиция билан юз берган тўқнашувлар натижасида беш нафар намойишчи ва бир полиция ходими ҳалок бўлди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Agence France-Presse агентлиги маълумотларига кўра, полиция «навбатдаги марта» ўқотар қуролдан фойдаланишга мажбур бўлган.
24 август куни Hindustan Times газетаси Непал ғарбида мамлакатнинг янги конституцияси лойиҳасига қарши норозилик намойиши вақтида тартиб посбонлари ва намойишчилар ўртасида юз берган тўқнашувлар натижасида саккиз полициячи ҳалок бўлгани ҳақида хабар берганди.
Сўнгги бир неча кун ичида қурбонлар сони 30 кишидан ошиб кетди.
Изоҳ (0)