Россия Марказий банки 11 сентябрь, жума куни «Адмиралтейский» банкини лицензиядан маҳрум қилди. Бундай қарорга асос сифатида банкнинг ссудалар бўйича рўй бериши мумкин бўлган йўқотишларни қоплаш учун етарли захирага эга эмаслиги кўрсатилган. Бу ҳақда «Banki.ru» хабар бермоқда.
Мазкур банк Россиядаги шундай муассасалар орасида ўз активлари бўйича 289-ўринда бўлган. Юқори ликвидли активлари қаторида қиймати 400 миллион рублга тенг қимматбаҳо металлар ҳам қайд этилган.
Марказий банк мутахассислари август ойида ўтказилган текширув чоғида банк балансида кўрсатилган қимматбаҳо металлар мавжудлигини гумон остига олган. Кўп ўтмай шубҳалар тасдиқланди: улар олтинга ўхшатиб бўяб қўйилган оддий металларга дуч келган.
Россия Марказий банки ушбу ҳодиса юзасидан ҳозирча расмий изоҳ бермади.
Изоҳ (0)