Германия дам олиш кунлари муҳожирлар оқими кўпайган тақдирда зарурат учун 4 минг ҳарбийни ҳозирлаб қўйди. Бу ҳақда мамлакат мудофаа вазири Урсула фон дер Ляен маълум қилди, дея хабар беради «Европейская правда».
Вазирнинг айтишича, лозим бўлганда сони оширилиши ҳам мумкин бўлган ҳарбийлар «фавқулодда ҳолатларда ёрдамга келиши» мумкин ва улар «муҳожирларга нисбатан имкон қадар эҳтиром билан» муносабатда бўлади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Германия ташқи ишлар вазири Франк-Вальтер Штайнмайер мамлакатга кейинги икки кун мобайнида 40 минг нафаргача муҳожир келиши кутилаётганини билдирган эди.
Йил бошидан бери Германияда 450 минг муҳожир рўйхатдан ўтди.
Изоҳ (0)