Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон матбуот анжумани вақтида ноқулай аҳволга тушиб қолди. «Сегодня.ua» хабарига кўра, бош вазир микрофони ёқиқ қолганидан бехабар ҳолда Йоркшир аҳолиси ҳақида улар «нафақат атрофдагиларни, балки бир-бирини ҳам ёмон кўриши» ҳақида фикр билдирди.
Мазкур ҳодиса журналист Йоркширда ўзини ўзи бошқарув тизими янада кучайиши эҳтимоли ҳақидаги саволдан сўнг юз берди. Бош вазирнинг омма учун мўлжалланмаган фикрларини ҳамма эшитиб қолди.
https://www.youtube.com/watch?v=3TCHxECyxpI
Кейинроқ Британия ҳукумати раҳбари бу ҳодисани юмшатишга уриниб, бу бор-йўғи бир ҳазил эканлигини, аслида йоркширликлар ҳақида бундай фикрда эмаслигини айтиб ўтди.
Изоҳ (0)