Техас штати собиқ губернатори Рик Перри 2016 йилги президентлик кампаниясидан чиқди. Бу ҳақда ва Миссурининг Сент-Луис шаҳрида консерватив активистлар съездида маълум қилди, деб ёзади CNN.
«Мен партиямиз ишончли қўлларда эканлигини билган ҳолда чиқмоқдаман», — дея таъкидлади сиёсатчи.
Перрининг кампанияси молиявий жиҳатдан етишмовчиликларга учради. Собиқ губернатор, ҳатто, ўз сайловолди штабига ойлик тўлашни тўхтатди.
Нашр таъкидлашича Перрининг рейтинги Республикачилар партиясидан чиққан бошқа номзодларга нисбатан пастдир.
Изоҳ (0)