Японияга «Этау» ва «Кило» тўфонларининг ёпирилиши туфайли икки йирик дарё ўзанидан чиқиб, Хонсю оролида жойлашган Дзёсо ва Осака шаҳарлари сув остида қолди. Бунинг оқибатида уч киши ҳалок бўлди, 27 киши яраланди. Яна 26 киши дом-дараксиз йўқолган, улар орасида икки нафар 8 ёшли бола ҳам бор. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Тошқин туфайли ташқи дунёдан узилиб қолганларни қутқариш бўйича бошланган кенг кўламдаги амалиётда 6 минг киши, жумладан, ҳарбийлар, ўт ўчирувчилар ва кўнгиллилар иштирок этмоқда, 50 дан зиёд вёртолётлар сафарбар этилган.
Дзёсо ва Осакада 600 дан ортиқ киши уйларининг томи ёки иккинчи қаватида қутқарилишини кутмоқда. 100 мингдан зиёд фуқаро хавфсиз жойларга кўчирилган.
Изоҳ (0)