Озиқ-овқат маҳсулотларининг дунё бўйича нархи 2015 йил август ойида охирги етти йил мобайнида рекорд даражада пасайди. Бу ҳақда БМТ Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (FAO) маълум қилди, дея хабар бермоқда «РБК».
Хомашё нархларининг тушиши, яхши ҳосил ва Хитой иқтисодий ўсиши пасайишининг бозорга таъсири юзага келган вазиятнинг асосий омиллари сифатида кўрилмоқда.
FAO томонидан ҳар ойда янгиланиб бориладиган нархлар индекси августда июль ойига нисбатан 5,2 фоизга пасайди, бундай катта фарқ охирги марта 2008 йилнинг декабрида қайд этилган эди.
Изоҳ (0)