Чеченистон раҳбари Рамзан Қодировнинг адвокати Жанубий Сахалин судига судья Наталья Печерскаянинг «Худога ибодат қилиш: унинг Исломдаги аҳамияти» китобини «экстремистик нашр» деб топиш ҳақидаги қарори юзасидан шикоят жўнатди. Суд вакиллари шикоят келиб тушгани ва кўриб чиқиш учун судьяга берилганини тасдиқлади. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
Ўрнатилган тартиб-қоидаларга мувофиқ, кўриб чиқиладиган ишнинг барча қатнашчилари судья томонидан муҳокама учун таклиф этилади, сўнг уларнинг эътирозлари жамланиб, расмийлаштирилгач, юқори турувчи апелляция судига юборилади.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Чеченистон раҳбари Жанубий Сахалин суди судьяси ва прокурори шаънига нисбатан айтган сўзларидан қайтмаслигини билдирган эди.
Изоҳ (0)